Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Касильяс футболчилик фаолиятини якунлади

Касильяс футболчилик фаолиятини якунлади

Фото: «Republic World»

«Порту», «Реал Мадрид» ва Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Икер Касильяс футболчилик фаолиятини якунлади. Буни у «Twitter»да маълум қилди.

«Энг асосийси — борилаётган манзил эмас, балки унга элтувчи йўл ва сенинг ҳамроҳларинг. Бу орзулар рўёбга чиққан ажойиб йўл бўлганини мен ишонч билан айта оламан», — деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг апрелида миокард инфарктини бошидан ўтказган Касильяс яшил майдонга қайта олмади. Ўша ойда «Риу Аве»га қарши ўтказилган ўйин унинг учун сўнггиси бўлиб қолди.

Касильяс «Реал Мадрид»да раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллаши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг