Отабек Шукуров жароҳат олиб, икки ойга сафдан чиқди
Ўзбекистон миллий жамоаси ва БААнинг «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров жароҳат олиб, икки ойга сафдан чиқди. Бу ҳақида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер айтиб ўтган.
— Отабек Шукуровнинг жароҳати жиддий. Терма жамоамиз шифокорининг хабар қилишича, у камида икки ой майдонга туша олмайди, — дейди Эктор Купер.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон миллий жамоаси China Cup мусобақасида учинчи ўрин учун мезбон Хитойга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Отабек Шукуров ушбу учрашув вақтида жароҳат олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter