Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ғалаба учун майдонга чиқдик, аммо...» — Отабек Шукуров

«Ғалаба учун майдонга чиқдик, аммо...» — Отабек Шукуров

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров Ҳиндистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувга тайёрмиз. Биринчи баҳсда дуранг натижа қайд этдик, бироқ мағлуб бўлмадик, тўғри, ғалаба учун майдонга чиқдик, аммо дастлабки учрашув босими ҳам бизга таъсир ўтказди. Гуруҳ босқичидан муваффаққиятли ўтиб, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ҳиндистонни ўрганишда давом этяпмиз, жуда кучли жамоа, биринчи учрашувда дарвозабон хатосигача жуда тартибли ўйин кўрсатишди. Улар муносиб рақиб ва имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, яхши натижа қайд этамиз.

Футболчи сифатида айтишим мумкинки, терма жамоа либосидаги ҳар бир учрашув жуда муҳим. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз, барча футболчилар эртанги баҳсга тайёр».

Аввалроқ бош мураббий Сречко Катанец Ҳиндистонга қарши эртанги баҳс жуда мураккаб бўлишини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг