Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё–Океанияда кураш янги босқичда ривожланади

Осиё–Океанияда кураш янги босқичда ривожланади

Фото: КСАО матбуот хизмати

Ҳиндистоннинг Махараштра штати Пуна шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида Х-Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионат доирасида конфедерациянинг ижроия қўмитаси йиғилиши ва II-Конгресси ўтказилди.

Конгрессда қитъамизнинг 24 та давлатлари Кураш федерацияси раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этишди.

Конгрессни конфедерация президенти Комил Рўзиев бошқариб бориб бугунги кунда курашни икки қитъадаги ривожи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Конгрессда кўрилган асосий масалалардан бири конфедерациянинг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдир.

Жаҳон спорти тажрибаси асосида ва икки қитъанинг барча ҳудудида Курашни бирдек ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида Конфедерация ўз фаолиятини ҳудудий федерацияларни ташкил қилиш асосида олиб боради.

2018 йил давомида  Осиё қитъасида 5 та ҳудудий федерация: Жанубий Осиё, Ғарбий Осиё, Шарқий Осиё, Марказий Осиё, Жанубий Шарқий Осиё федерациялари фаолиятини бошлайди. Мазкур ҳудудий федерациялар президентлари ўз ҳудудлари бўйича Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси вице–президентлари ҳисобланишади.

Конгресс кун тартибига киритилган яна бир муҳим масалалардан бири Индонезияда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик бўйича ташкилий қўмита вакилларини ҳисоботлари тақдим этилди.

Унга кўра нуфузи жиҳатидан Олимпиада ўйинларидан кейинги ўринда турадиган спорт байрамида Кураш баҳслари 28-30 август кунлари бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Ёзги Осиё ўйинларида кураш баҳслари 7 вазнда: эркаклар 66,81, 90, +90, аёллар 52, 63, 78 кг.ларда ҳар вазн тоифасида 2 нафардан иштирокчилар қатнашиши эълон қилинди.

Конгресс давомида ташкилий масала ҳам кўрилди унга кўра спорт ишлари бўйича вице–президент лавозими жорий этилиб бу лавозимга Корея кураш ассоциацияси президенти, КСАО ижроқум аъзосида Ким Эл Жунг бир овоздан сайланди.

Шунингдек, Бир нечта номинацияларда 2017 –йилнинг энг яхшилари деб эьтироф этилган курашчи ва мураббийлар, расмий шахсларни тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди.

                                                                                          КСАО матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг