Осиё ўйинлари. Яна бир кумуш ва бронза қўлга киритилди
XVIII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига яна бир кумуш ва бронза медали қўшилди.
Таэквондо мусобақасининг -58 кг вазн тоифасидаги жангларида Ниёз Пўлатов финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда жанубий кореялик Ким Тайхунга имкониятни бой бериб қўйди. У кумуш медаль соҳиби бўлди.
Бироз аввалроқ -67 кг вазн тоифасида Нигора Турсунқулова ярим финалгача етиб бориб, бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон айни вақтда 6та медаль умумий рейтингда еттинчи ўринда бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter