Осиё кубоги U23 саралаши: Ўзбекистон ғалаба билан бошлади
Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2024 йили Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралашидаги юришини муваффақиятли бошлади.
Дастлабки турда Афғонистон олимпия терма жамоасига қарши тўп сурган ўзбекистонлик футболчилар рақиблардан 8:1 ҳисобда устун келган.
90+4 дақиқа давом этган учрашувда голлар – Жасурбек Жалолиддинов (12 ва 54-дақиқалар), Алибек Давронов (36-дақиқа), Ҳусайн Норчаев (47, 53 ва 87-дақиқалар), Алишер Одилов (87-дақиқа), Муҳаммадқодир Ҳамролиев (90+1-дақиқа) ва Умид Мусави (42-дақиқа, Афғонистон)лар ҳисобига ёзилган.
Шунингдек, Ўзбекистон билан бир гуруҳда бўлган Эрон-Гонгконг учрашуви ҳам якунланди. Учрашув 3:0 ҳисобида эронликлар фойдасига ҳал бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter