Ўн етти нафар боксчимиз финалга чиқди

«Универсал» спорт мажмуасида бокс бўйича 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Ҳозирга келиб барча финал иштирокчилари маълум бўлди.
Қизиқарли ва муросасиз саралаш беллашувлари якунида 17 нафар вакилимиз финалда жанг олиб борадиган бўлди. Энди улар эртага қитъа чемпионлиги учун рингга кўтарилишади. Ярим финалда имкониятни бой берган 3 нафар боксчимиз эса бронза медали билан мусобақани якунлади, дея хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати.
Финалчилар:
Ўғил болалар:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Мухаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Абдумуродов
-60 кг: Хуршид Расулжонов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Жавлон Йўлдошев
-71 кг: Азизбек Тожиев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Тимур Мержанов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Қизлар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобокулова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-63 кг: Мохинабону Абдуллаева
Бронза медали соҳиблари:
-92 кг: Жавохир Тоғаймуродов
-57 кг: Цитора Турдибекова
-60 кг: Дилфуза Бекова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter