Олти нафар боксчимиз Осиё чемпиони бўлди

Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар вa ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасидаги баҳслар ўз якунига етди.
Унда олти нафар ҳамюртимиз Осиё чемпионига айланди.
Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг финал жангларида терма жамоамиз аъзолари қайд этган натижалар:
-48 кг: Илҳомжон Эргашев ҳиндистонлик рақибини мағлуб этди ва дастлабки олтин медал қўлга киритилди.
-50 кг: Самандар Олимов қирғизистонлик рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди ва яна бир олтин медал!
-52 кг: Суннатилла Ўктамалиев қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
-54 кг: Мироншоҳ Норқосимов таиландлик рақибига имкониятни бой берди ҳамда кумуш медални қўлга киритди.
-57 кг: Фаррух Тўлаганов қозоғистонлик боксчига ютқазиб қўйди, кумуш медал!
-60 кг: Мирзакамрон Юнусов ҳинд боксчисига имкониятни бой берди ва жамоамизга яна бир кумуш медални тақдим этди.
-63 кг: Ҳожиакбар Қудратов ҳам кумуш медал билан кифояланди, унда ҳам мағлубият.
-70 кг: Жаъфарбек Шахбозов иорданиялик рақибини мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди.
-75 кг: Темурбек Абдуваҳобов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди. Навбатдаги олтин медал!
-80 кг: Раҳмонжон Қодиров ҳиндистонлик рақибидан устун келиб, олтин медал соҳибига айланди.
+80 кг: энг оғир вазнли боксчимиз Озодбек Алиев ҳам қозоғистонлик рақибини мағлуб этди ва терма жамоамиз ҳисобига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter