Олимпиадада илк жаҳон рекорди қайд этилди
Жанубий кореялик спортчи Си Хён Лим аёллар ўртасида классик камондан отиш бўйича тарихий муваффақиятга эришди.
25 июн куни ушбу йўналиш бўйича индивидуал турнирнинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. 21 ёшли Лим 72 зарбадан сўнг 694 очко билан биринчи ўринни эгаллади.
Аввалги жаҳон рекорди (692 балл) Жанубий Кореянинг яна бир вакили – Кан Че Ёнга тегишли эди. Бу ютуққа беш йилдан сал кўпроқ аввал эришилганди.
Аёллар ўртасида ўтказилган камондан отиш баҳсларида жами 64 нафар спортчи иштирок этди. Улар 1/32 финалдан бошлаб плей-оффда курашни давом эттирадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter