Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимпиада-2020 раҳбари истеъфога чиқди: можарога сабаб «сергап аёллар»

Олимпиада-2020 раҳбари истеъфога чиқди: можарога сабаб «сергап аёллар»

Фото: «Obozrevatel.com»

Токиодаги Олимпада-2020 ташкилий қўмитаси раҳбари Йосиро Мори истеъфога чиқмоқда. Бунга сабаб унинг аёлларга муносабати...

«Фудзи» телеканали воқеага яқин манбаларга асосланиб хабар беришича, 12 февраль, жума куни «Токио-2020» ташкилий қўмитаси ижроия кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, Йосиро Морининг лавозимидан олингани эълон қилинади.

Морининг кетиши ҳануз савол остида турган Токио олимпиадаси ўтказилиши ёки ўтказилмаслиги масаласи билан умуман боғлиқ эмас.

Гап шундаки, ташкилий қўмитанинг олдинги мажлисида 83 ёшли раҳбар Йосиро Мори спорт қўмиталари ва федерацияларида ишловчи аёллар кўпайиб бораётганини, бу эса йиғилишларнинг чўзилиб кетишига сабаб бўлаётганини тилга олиб ўтган. Морининг фикрича, аёллар нисбатан сергап бўлади, мажлисга келишса ҳар бири гапириб олмаса кўнгли тинчимайди...

Япон жамоатчилигини ушбу фикр ғазаблантирди. Аёлларни эмас, жаноб Морининг ўзини нафақага кузатишмоқда.

TBS телеканали маълум қилишича, бўшаб қолган ўринга Олимпия қишлоғи мэри Сабуро Кавабути келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг