Оксана Чусовитина Токио Олимпиадасидан сўнг фаолиятини якунлайди
Жаҳон спорт гимнастикаси фахри бўлган 44 ёшли Оксана Чусовитина Токио Олимпиадасидан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилиб ўтди.
— Олимпиада олдидан мени жаҳон кубоги баҳслари кутиб турибди. Шундан сўнг ўзим қатнашадиган бир қатор лойиҳалар мавжуд. Токио Олимпиадаси мен учун якуний старт бўлади ва катта спортдаги фаолиятимни якунлайман. Лекин спорт соҳасининг ичида қолавераман. Келажакда болалар спортини ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман, — дейди Чусовитина.
Шу билан бирга тажрибали гимнастикачи Токиода кўп кураш бўйича мусобақада қатнашишини рад этиб, фақат таяниб сакраш баҳсларида иштирок этишини маълум қилган.
Оксана Чусовитина ўтган йилнинг октябр ойида Штутгарт (Германия) шаҳрида ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати орқали ўзининг саккизинчи Олимпиадасига йўлланма олган эди. У спортчилик фаолиятини якунламасданоқ «Гиннеснинг рекордлари» китоби ва «Халқаро гимнастика шон-шараф зали»га ўз номини битиб қўйган.
Манба: olympic.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter