Оксана Чусовитина катта спортга қайтмоқда
Афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина катта спортга қайтади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Инстаграм саҳифасида хабар берди.
"Шуни маълум қиламанки, 2022 йилги Осиё ўйинларида қатнашишга қарор қилдим. Мен шунчаки фаолиятимни медалларсиз тарк этишни истамаяпман", деб ёзган у.
Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина Токиодаги олимпиада ўйинларидан кейин фаолитини якунлаганини эълон қилганди. 2016 йилда у 7 олимпиадада қатнашган спортчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди. Токио олимпиадаси унинг учун саккизинчиси бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter