Оғир вазнли энг кучли боксчи ММАда жанг қилмоқчи
WBA, WBO ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Энтони Жошуа боксдан ММАга ўтиши мумкинлигини айтди.
«Бошқаларга қандай яшашлари кераклигини ўргатиш осон. Aммо, фикримча, инсон ҳаётда ўзига қандайдур бир чегара қўйиб яшаши керак эмас. Кимдадир имконият пайдо бўлса, у нимага қодирлигини билиши учун ҳам ўзини синаб кўриши керак», — дейди Энтони Жошуа «Boxing Scene»га берган изоҳида. — «Мен ММAда чиқишни режалаштирмоқдаман. Шунингдек, кинода ҳам ўзимни синаб кўришни хоҳлардим — биз бир мартта яшаёяпмиз. Менга таклиф қилинган ҳамма нарсани синаб кўрмоқчиман».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter