Обидхон Нўмонов «Катта дубулға»да кумуш медалига сазовор бўлди
Грузия пойтахти мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақасининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг ғазнаси кумуш медали билан бойиди.
-73 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Обидхон Нўмонов шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Ҳамюртимиз финал беллашувида мўғулистонлик Эрденбаяр Батзаяга имкониятни бой берди.
Бу Нўмонов учун «Катта дубулға» турнирларидаги учинчи медаль бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувларда Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter