Обамеянг «Барселона»га меҳмонга келганми?

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Барселона»га ўтишга жуда яқин, деган хабарлар пайдо бўлганди. Жумладан, журналист Фабрицио Романо шундай ёзди.
Инсайдер габонлик Испанияга келгани, лондонликлар Обамеянгни каталонияликларга ижарага беришини маълум қилганди.
Бироқ сўнгги дақиқаларда битимга эришилмагани ҳақида хабарлар тарқалишни бошлади.
«Барселона» ФК расмий сайти ҳозирча жим.
Эслатиб ўтамиз, Пьер-Эмерикни «Арсенал» Дортмунднинг «Боруссия»сидан 2018 йил ёзида 63,7 миллион еврога сотиб олганди.
Жорий мавсум Обамеянг учун кўнгилдагидек кечмаяпти: «Арсенал» сафида барча турнирларда 15 маротаба майдонга туширилиб, еттита гол, иккита голли узатма муаллифи бўлди. Обамеянг аслида бундан кўпроғини уддалай олувчи футболчи. Камига декабрь ойи ўрталарида жамоа сардорлик боғичидан маҳрум қилганидан бери майдонга кам тушяпти.
Айрим маълумотларга кўра, Обамеянг маоши камайтирилса ҳам «Барселона»да ўйнаш истагида. Энди унга боғлиқ бўлмаган бир ҳолат қолмоқда: Усмон Дембеле кетиши керак. Сўнгги соатларда ҳар иккиси учун муҳим келишувлар юз бериши эҳтимолдан холи эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter