Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Самвел Бабаян «Локомотив»га бош мураббий бўлади

ОАВ: Самвел Бабаян «Локомотив»га бош мураббий бўлади

Фото: «Чемпионат»

Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. «Темирйўлчилар» раҳбарияти бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Tribuna.uz» хабар берди.

Нашр манбасининг қўшимча қилишича, Фёдоров кеча, ОЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасида Тошкентда «Ар-Райян»га қарши кечган ўйиндан кейин (3:2) лавозимидан озод этилиши мўлжалланган, аммо истеъфо номаълум сабабга кўра кечиктирилган.

Андрей Фёдоров бир йил олдин, 2018 йил апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Самвел Бабаян эса 2019 йил февраль ойидан буён «Локо» тизимида ишлаб келмоқда. Унинг клуб президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши шов-шувларга сабаб бўлганди, боиси у 2018 йил январь ойида ЎФА томонидан умрбод ўзбек футболидан четлатилган эди. Кейин маълум бўлишича, Бабаяннинг дисквалификацияси «Бунёдкор»нинг кафиллиги остида икки ҳафтадан сўнг бекор қилинган бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг