ОАВ: Мбаппенинг тақдири деярли ҳал бўлди
«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда «Реал»га ўтади. Бу ҳақда PSG Community нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, клублар ўртасида жорий ёзги трансфер ойнасида франциялик футболчининг трансфери бўйича келишув мавжуд. Мадрид клуби парижликларга 250 миллион евро тўлайди, шундан 50 евро бонусдир.
Манбанинг таъкидлашича, «ПСЖ» Мбаппега шарт қўйган: ё шартномани узайтиради ёки кетади.
Бир неча йилдирки, ОAВ Мбаппенинг «ПСЖ»ни тарк этиши ҳақида хабар бериб келмоқда. Футболчининг француз клуби билан шартномаси 2023/24-йилги мавсум охирида якунига етади.
Ўтган йилнинг май ойида ОAВ Мбаппенинг «Реал Мадрид» билан шартнома имзолаганини маълум қилган, лекин охир-оқибат трансфер амалга ошмаганди. Мбаппе шов-шувли тарзда «ПСЖ»да қолганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter