Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби ҳибсга олинди

Нурсултон Рўзибоевнинг рақиби ҳибсга олинди

UFC жангчиси Седрик Дюма Флорида штатида ижтимоий тармоқларда полиция билан кескин тўқнашув видеосини жойлаштирганидан сўнг ҳибсга олинди.

Эскамбия округидаги қамоқхона маълумотларига кўра, Дюма сешанба куни эрталаб соат 6:14 да ҳибсга олинган. Қайд этилишича, у ҳали ҳам қамоқда.

Дюманинг UFCдаги сўнгги жанги ўтган йилнинг 21 октябр куни Абу-Дабида бўлиб ўтганди. У Абу Азеитар устидан ғалаба қозонганди. Спортчи 9 жангида ғалаба қозонган, бир бор мағлуб бўлган.

Дюма 30 март куни Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night мусобақасида ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоевга қарши жанг ўтказиши режалаштирилганди. Бироқ, у энди UFC веб-сайтида рўйхатда кўрсатилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг