Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов россияликни таслим этди

Нодирбек Абдусатторов россияликни таслим этди

Ҳамюртимиз «WR Chess Masters» турнирининг 2-турида ғалабага эришди.

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 140 минг еврони ташкил этган «WR Chess Masters» турнирининг 2-тур баҳсларида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов россиялик шаҳматчи Андрей Есипенко билан баҳс юритди.

Шиддатли ўтган баҳснинг 41-юришидан кейин ФИДЕ байроғи остида ҳаракатланган Андрей Есипенко таслим бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек биринчи турда жаҳон рейтингида иккинчи ўринда бораёган Ян Непомняший билан қора доналарда дуранг қайд этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг