Неймар «Реал»га рад жавобини берди. «Қироллик клуби»да қандай вариантлар қолди?
Мадриднинг «Реал» клуби ўз трансфер сиёсатини ўзгартиришига тўғри келади. Чунки Неймар мадридликлар таклифини рад этди ва ПСЖда қоладиган бўлди.
Неймарнинг рад этиши «Реал» президенти Флорентино Перес режаларини жиддий ўзгартириб юбориши мумкин. Перес айнан шу футболчи орқали клубни тарк этган Криштиану Роналду ўрнини қоплашни режалаштирган эди.
Энди Флорентино Перес нафақат бир юлдуз, балки уч нафар юлдуз футболчини харид қилишга қарор қилган.
«Реал»нинг дастлабки юлдузли хариди «Челси» посбони Тибо Куртуа бўлиши кутиляпти.
Иккинчи номзод – Эден Азар. Азар Мадрид сари деярли йўлга чиқиб бўлганди, аммо «Челси» бошқарувига Маурицио Сарри келгач, 27 ёшли белгияликнинг трансфери «музлаб» қолди. Перес футболчи учун 150 млн евродан воз кечишга тайёр. «Реал»нинг янги устози Хулен Лопетеги ҳам уни Роналдунинг ўрнига муносиб номзод деб ҳисоблайди.
«Галактикос» №3 — Мауро Икарди ёки Роберт Левандовски. Польшалик футболчига «Бавария» 100 млн. евро нарх белгилаб қўйганидан кейин унинг «Сантьяго Бернабеу»га ўтиши қийинлашиб қолди. Бироқ Неймар варианти йўққа чиққач, Перес яна Левандовски номзодига қайтиши мумкин.
Икардини харид қилишни эса «Реал» скаутлари қатъий таклиф қилишмоқда. Переснинг фикрича, аргентиналик футболчининг ягона камчилиги – унинг номдор юлдуз эмаслиги. Клуб президенти айнан юлдуз футболчилар хариди билан мухлисларни ҳайрон қолдириш ниятида. Икарди бу жиҳатдан Левандовскига бироз ютқазади.
Захира вариантлар: Ҳарри Кейн; Дибала.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter