Неймар «Реал»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди
«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Реал»га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади.
26 ёшли бразилиялик футболчи Франция чемпионатининг 27-турида «Марсел»га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этган эди.
Тиббий хулосаларга кўра, Неймарнинг жароҳати кутилганидан кўра жиддийроқ бўлиб чиққан. У шу тариқа 6 март куни «Реал»га қарши ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter