Тошкентнинг «Локомотив» клуби иш ташлаш эълон қилди
«Локомотив» жамоаси футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги тур ўйинига бормади.
7 июнь куни «Локомотив» клуби «Пахтакор» билан учрашиши лозим эди, аммо футболчилар майдонга чиқишдан бош тортган. Бунга молиявий муаммолар сабаб бўлган, дея ёзмоқда «Nuz.uz» нашри.
Чемпионат регламентига кўра, «темирйўлчилар»га техник мағлубият ёзилган ва «Пахтакор»га уч очко берилган. Аммо орадан бир кун ўтиб, учрашув барибир ўтказилган ва унда «Пахтакор» 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Ушбу масала бўйича ЎФА ҳозирча бирор бир изоҳ келтирганича йўқ.
Бир неча кун аввал ЎФА футзал, аёллар ва ёшлар жамоасига эътибор қаратмаган футбол клублари суперлигани тарк этиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter