Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Наполи» чемпионлигини нишонлаш пайтида 26 ёшли мухлис ҳалок бўлди

«Наполи» чемпионлигини нишонлаш пайтида 26 ёшли мухлис ҳалок бўлди

«Наполи» футбол клуби Италия чемпионлигини нишонлаш вақтида Неапол кўчаларида отишма юз берди, ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар берди La Repubblica.

Хабарларга кўра, отишма ўн минглаб мухлислар иштирок этган катта тантана ўртасида бўлиб ўтган. 26 ёшли мухлис яраланган ва касалхонасига етказилгач, вафот этган.

Марҳумнинг яқинлари йигитнинг ўлимидан хабар топиб, клиника бўлимига ҳужум қилиб, унга жиддий зарар етказган. Ҳозирда ушбу иш билан ҳуқуқ-тартибот идоралари шуғулланишмоқда.

Ушбу чемпионлик «Наполи» тарихидаги учинчи чемпионлик унвони бўлди. Неаполликлар охирги марта Марадона даврида, 1989/90 йилги мавсумда чемпион бўлишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг