Миср футбол федерацияси Муҳаммад Салоҳга қўйилган диагнозни маълум қилди
Чемпионлар лигаси финалида жароҳат олган «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жаҳон чемпионатида иштирок эта олади.
Ўйин давомида Салоҳ мундиални ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқатилган бўлса-да, Миср футбол федерацияси врачлар диагнозига асосан, яхши хабарлардан воқиф этди.
Миср спорт вазири Ҳолид Абдел Азиз ижтимоий тармоқлар орқали Салоҳнинг жаҳон чемпионатига бора олиши ва унинг сафга қайтиши учун икки ҳафта кераклигини билдирди.
Салоҳ бир неча кун давомида дастлабки муолажаларни олиб, сўнгра жамоа сафига қўшилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter