Миразизбек финалда мезбон боксчини, Элнур эса қозоғистонлик рақибини мағлуб этди
Иорданияда якунига етиб бораётган бокс бўйича лицензион турнирнинг финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Финалга йўл олган уч вакилимиздан дастлаб Миразизбек Мирзаҳалилов олтин медаль учун рингга кўтарилди.
-57 килограмм вазн тоифасида иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши баҳс олиб борган юртдошимиз ўзининг тезкор ва аниқ зарбалари билан ғалабани ўз томонига оғдирди.
-63 килограмм вазн тоифасида жанг олиб бораётган Элнур Абдураимов эса қозоғистонлик Закир Сафиуллин билан баҳс олиб боради.
Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган мазкур финал жанги турнирнинг энг ёрқин жангларидан бири бўлди. Беллашув ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди ва боксчимиз турнирнинг олтин медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги дастур давомида мусобақанинг энг сўнгги жангида Баҳодир Жалолов (+91 кг) австралиялик Юстис Хунига қарши рингга кўтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter