Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Миллий» стадионига эски номи қайтарилди

«Миллий» стадионига эски номи қайтарилди

Тошкентдаги «Миллий» стадиони уч йиллик фаолиятидан кейин қайтадан яна «Бунёдкор» деб номланди, деб хабар бермоқда «Трибуна».

Қайд этилишича, Умид Аҳмаджонов ЎФА президентлиги даврида «Миллий» стадионига айланган аренадаги ушбу ёзувли пештахта олиб ташланиб, 30 апрель куни қайтадан «Бунёдкор»га алмаштирилди.

Миллий жамоа ва «Бунёдкор» клуби уй стадиони саналмиш ушбу аренада ҳозирда «Бунёдкор» футбол клуби маъмурияти ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳам жой олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг