Миллий гвардия хизматчисига президент совғаси – «Кобальт» берилди
Нукус шаҳаридаги Марказий «Ипподром» майдонида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган «Ҳосил байрами» ўтказилди.
Байрам тадбирида миллий ва халқ ўйинлари, шунингдек турли хилдаги спорт мусобақалари ташкиллаштирилган.
Полвонлар баҳсида бош соврин учун гиламга чиққан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Элёр Машарипов рақибларидан устун чиқиб, ғолибликни қўлга киритган ва президент совғаси – «Кобальт» автомашинаси билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter