Миллатлар лигаси: Польша антирекорд ўрнатди
Италия терма жамоасига ютқазган Польша Миллатлар лигаси тарихидаги қуйи лигага тушиб кетган илк жамоага айланди. Кеча Варшавада бўлиб ўтган ўйинда 0:1 ҳисобида ўйинни бой берган поляк футболчиларида «А» лигасида қолиш учун биронтаям имконият қолмади.
Айни пайтда «А» лигасининг 3-гуруҳида олти очко билан Португалия етакчи. Иккинчи ўринда бораётган итальянларда тўрт очко бор. Польшада эса бир очко.
Келгуси мавсумда Польша терма жамоаси «B» лигасида ўйнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter