Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мессининг «ПСЖ»даги биринчи голи тарихий ғалабага сабаб бўлди

Мессининг «ПСЖ»даги биринчи голи тарихий ғалабага сабаб бўлди

Европа Чемпионлар Лигасининг 2-тури марказий учрашувида «ПСЖ» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

Ушбу баҳсда «ПСЖ» ўз тарихида биринчи марта «Сити»ни мағлуб эта олди. Бунга қадар жамоалар беш бор тўқнаш келишган ва унда уч бора «шаҳарликлар» ғалаба қозонган бўлса, икки ўйин дуранг билан якунланган.

Эътиборлиси, ушбу тарихий ғалабани таъминлаган голлардан бирини Лионель Месси киритди. Бу унинг янги жамоасидаги дебют голи бўлди.

ПСЖ — Манчестер Сити 2:0

Голлар: Гуйе (8), Месси (74).

ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Эррера, Гуйе (Данилу, 90), Верратти (Вейналдум, 78), Месси, Неймар, Мбаппе.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Диаш, Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Грилиш (Фоден, 68), Стерлинг (Жезус, 78), Маҳрез.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг