Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси — «Олтин тўп»га асосий даъвогар. Роналду кучли бешликдан ҳам жой олмади

Месси — «Олтин тўп»га асосий даъвогар. Роналду кучли бешликдан ҳам жой олмади

Фото: «Energyfm.ru»

Goal.com портали 2021 йил охирида тақдим этиладиган «Олтин тўп» мукофотига даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Эркин агент мақомини олган Лионель Месси даъвогарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди. Рейтингнинг аввалги талқинида аргентиналик ҳужумчи бешинчи ўринда эди.

Иккинчи ўринни «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски эгаллаб турибди. Шунингдек, у рейтингда тўртинчи ўриндан юқорига кўтарилиб олган.

Биринчи ўринни эгаллаб турган «Челси» ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте Франция Евро-2020 ни тарк этганидан сўнг учинчи ўринга тушиб кетди.

Goal талқинига кўра «Олтин тўп»га асосий даъвогарлар:

  1. Лионель Месси («Барселона», Аргентина терма жамоаси);
  2. Роберт Левандовски («Бавария», Польша терма жамоаси);
  3. Н'Голо Канте («Челси», Франция терма жамоаси);
  4. Ромелу Лукаку («Интер», Бельгия терма жамоаси);
  5. Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен», Франция терма жамоаси);
  6. Кевин Де Брёйне («Манчестер Сити», Бельгия терма жамоаси);
  7. Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия терма жамоаси);
  8. Рахим Стерлинг («Манчестер Сити», Англия терма жамоаси);
  9. Эрлинг Холанд («Боруссия» Д, Норвегия терма жамоаси);
  10. Неймар («ПСЖ», Бразилия терма жамоаси).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг