Месси коронавирусдан 100% асрайдиган буюм сотиб олди
«Барселона» футбол жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Леонель Месси антикоронавирус матрасини харид қилди. Бу ҳақда куни кеча «Mundo Deportivo» хабар берган.
Нашрнинг ёзишича, матрас тўқималарида нанозарралар бўлиб, улар тўрт соат давомида вирусни йўқ қилади. Таъкидланишича, коронавирусдан ҳимоя қилиш эҳтимоли 99,8%га баҳоланган.
Апрель ойида «BeSoccer» портали «ProFootballDB» билан ҳамкорликда ХХI асрнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузганди. Унда Месси биринчи ўринга сазовор бўлган.
COVID-19 касаллигини чақирувчи SARS-CoV-2 коронавируси ўтган йили декабрь ойида тарқала бошлади. Инфекция ўчоғи Хитойнинг Ухань шаҳри ҳисобланади. Касаллик бир неча ой ичида дунёнинг 210 та давлатини қамраб олди. 11 март куни ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter