Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси Испания тарихидаги энг яхши иккинчи «жокер»

Месси Испания тарихидаги энг яхши иккинчи «жокер»

Фото: «Sportsdaily.ru»

«Opta»нинг хабарига кўра, куни кеча, 7 февраль куни «Барселона» футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 22-турида «Бетис»га сафар қилди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Борха Иглесиас каталонияликлар дарвозасини ишғол қилиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.

«Барселона» сардори Лионель Месси 57-дақиқада майдонга тушиб, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг «Бетис» жамоаси тинимсиз ҳужумлар остида қолди.

Месси нафақат ўйинни ўзгартириб юборди, балки кейинги рекордга ҳам яқинлашиб олди. Ўйиннинг 59-дақиқасида киритилган голи захирадан майдонга тушиб уришга муваффақ бўлган 27-голига айланди.

Бу борада аргентиналик футболчи «Реал Сосьедад» собиқ ўйинчиси Оскар де Паулга тенглашиб олди. Захирадан майдонга тушиб гол уриш борасида биринчи ўрин ҳали-ҳануз «Барселона»нинг собиқ футболчиси Хулио Салинасга тегишли бўлиб қолмоқда, аммо у бор-йўғи битта гол олдинда боряпти — унинг ҳисобида 28 та ана шундай гол бор.

«Бетис» — «Барселона» 2:3

Голлар: 1:0 — Иглесиас (38), 1:1 — Месси (59), 1:2 — автогол Руис (68), 2:2 — Руис (75), 2:3 — Тринкау (87).

«Бетис»: Роблес, Эмерсон, Морено, Манди, Руис, Фекир (Каналес, 83), Акуоку (Родригес, 75), Руибаль (Родри, 65), Гуардадо, Хуанми (Телё, 75), Иглесиас (Морон, 82).

«Барселона»: Тер Штеген, Араухо (Де Йонг, 11), Лангле, Мингеса, Альба, Пуч (Месси, 57), Бускетс (Умтити, 78), Пьянич (Тринкау, 57), Дембеле, Гризманн, Брэйтуэйт (Педри, 46).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг