Месси Франция чемпионатидаги илк голини урди (видео)
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Месси Франция чемпионатининг 14-турида «Нант»га қарши ўйинда гол урди. Бу унинг чемпионатдаги илк голи бўлди.
Учрашувнинг 87-дақиқасида аргентиналик футболчи ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Бунгача унинг зарбасидан кейин Деннис Аппиа автогол муаллифига айланганди.
Эътиборлиси, парижликлар посбони Кейлор Навас 65-дақиқада майдондан четлатилганди. Шу сабаб мураббий Неймарни бошқа дарвозабон Серхио Рикога алмаштиришга мажбур бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter