Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳурларга осонмас, айниқса, Майк Тайсондек «оғир вазнли»ларга (видео)

Машҳурларга осонмас, айниқса, Майк Тайсондек «оғир вазнли»ларга (видео)

Скриншот

Машҳурларга осонмас, айниқса, Майк Тайсондек «оғир вазнли»ларга. Доим «хира пашшалар» безор қилгани қилган.

55 ёшли бокс афсонаси самолётда ўзидан ортда ўтирган йўловчини дўппослаётган видео пайдо бўлди. Воқеа Сан-Францискодан Флоридага учиш арафасида юз берган.

Гувоҳларга кўра, Тайсоннинг орқасида ўтириб олган маст йўловчи ҳадеб унинг жиғига тегаверган (бу видеода ҳам кўриниб турибди). Охири сабр косаси тўлган Тайсон дилозорнинг юзига бир неча марта мушт тушириб, самолётни тарк этган.

Тайсон билан ўйнашиш қандай тугаши — видеода. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг