Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машарипов дублга эришган ўйинда Сингапур йирик ҳисобда мағлуб этилди

Машарипов дублга эришган ўйинда Сингапур йирик ҳисобда мағлуб этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралаши «Д» гуруҳи босқичида Сингапур термасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон — Сингапур 5:0

Голлар: 1:0 — 6 Машарипов, 2:0 — 35 Машарипов, 3:0 — 45+2 Шомуродов, 4:0 — 50 Аҳмедов, 5:0 —  89 автогол Эрфан Фанди.

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Ҳусниддин Алиқулов (Ҳожиакбар Алижонов, 45), Умарбек Эшмуродов, Ислом Қобилов, Олег Зотеев, Отабек Шукуров (Одилжон Ҳамробеков, 55), Одил Аҳмедов, Икром Алибоев, Жалолиддин Машарипов (Фарруҳ Икромов, 55), Достонбек Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 46, Темурхўжа Абдухолиқов, 60), Элдор Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги баҳс 11 июн санасида Яман термасига қарши ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг