Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё терма жамоаларининг энг қиммат футболчилари рейтинги янгиланди

Марказий Осиё терма жамоаларининг энг қиммат футболчилари рейтинги янгиланди

Transfermarkt портали Марказий Осиё терма жамоаларининг энг қиммат футболчилари рейтингини янгилади.

Сайт маълумотларига кўра, узоқ вақтдан бери Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб келган Ўзбекистоннинг етакчи ҳужумчиси Элдор Шомуродов пешқадамликни бой берди. «Кальяри» ҳужумчисининг трансфер нархи пасайишда давом этяпти. Transfermarkt портали экспертларининг фикрича, ўзбекистонлик легионернинг Италиядаги нархи 1 миллион еврога арзонлашган: 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси деб эса Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов топилган. Унинг нархи Туркиянинг «Бешиктош» клубига ўтганидан кейин 6,5 миллион еврога кўтарилган, кейинроқ эса 6 миллион еврога тушган.

Марказий Осиёдаги энг қиммат дарвозабон – тожикистонлик Рустам Ятимов. Унинг трансфер баҳоси 900 минг еврога кўтарилди. Портал рейтингида Рустам Ятимовдан сўнг икки нафар ўзбекистонлик дарвозабон бор – 700 минг еврога баҳоланаётган Абдувоҳид Неъматов («Насаф») ва Ўткир Юсупов («Навбаҳор»).

Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси таркибнинг умумий баҳоси бўйича Марказий Осиёда ҳамон 1-ўрин эгаси бўлиб қолмоқда: 32,55 миллион евро. 2-ўринда 21,5 млн евро билан Қозоғистон миллий жамоаси қайд этилган.

Ўзбекистон миллий жамоасининг ҳозирда энг қиммат футболчилари эса – Элдор Шомуродов (5 млн евро), Аббос Файзуллаев (4 млн евро) ва Азиз Ғаниев (3 млн евро). 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг