«Манчестер Сити» футболчисининг 600 минг долларини ўғирлаб кетишди
Англиянинг жазоирлик футболчиси Риёд Маҳрезнинг уйини ўғри уриб кетди. Бу ҳақда «The Sun» ёзмоқда.
Етказилган зарар 500 минг фунт стерлингдан зиёдроққа ($600 мингдан кўпроқ) баҳоланмоқда. Ўғрилар олиб кетган буюмлар орасида қимматбаҳо соатлар — «Richard Mille» (230 минг фунт), «Rolex Daytona» (40 минг фунт) ва «Rolex Day Date» (35 минг фунт) ҳам бор.
Шунингдек, 50 минг фунт нақд пул, 150 минг фунтлик ноёб футболкалар коллекцияси ўғирлаб кетилган.
Хабарларга кўра, ўғрилик тасодифий бўлмаган: ўғрилар Маҳрез қачон уйида бўлмаслигини билишган.
Маълумот учун: Риёд Маҳрез ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг маош олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter