Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳмуд Муродовнинг жанги Ҳабиб Нурмагомедовники билан бир кечада ва бир жойда бўлади

Маҳмуд Муродовнинг жанги Ҳабиб Нурмагомедовники билан бир кечада ва бир жойда бўлади

Ўзбекистонлик илк UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақида ҳамюртимизнинг ўзи хабар берди.

Маҳмуд Муродов 18 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳарчасида ташкил этиладиган UFC 249 турнирида октагонга кўтарилади.

«Мен кейинги жанг бўйича шартномага имзо чекдим. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат», — деб ёзган спортчи.

Маҳмуднинг рақиби ҳозирча аниқ эмас. Бу кечанинг асосий жанги эса Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Тони Фергюсон ўртасида ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз UFCдаги учинчи жангини 14 март куни Fight Night 170​ турнири доирасида Антонио Карлос Жуниорга қарши баҳс олиб бориши лозим эди. Аммо рақибнинг жароҳат олгани сабабли жанг бекор қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг