Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳмуд Муродов Самарқандда хайрия тадбирида қатнашди

Маҳмуд Муродов Самарқандда хайрия тадбирида қатнашди

UFC ташкилоти билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов ҳозирда ўзининг навбатдаги жангига тайёргарликнинг дастлабки босқичини олиб бормоқда. Шунингдек, у бошқа ҳамюртларимиз билан биргаликда хайрли ишларга ҳам қўл урмоқда.

«Бугун биз вақт топиб ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам қўлини чўзиш учун Самарқандга ташриф буюрдик ва оилаларни зарур дори-дармон билан таъминладик. Энг муҳими, бу одамларнинг кўзларида қувончни кўриш ва мен нафақат моддий, балки маънавий жиҳатдан ҳам ёрдам беришдан жуда хурсанд бўлдим. Энди биз Самарқандга тез-тез келиб турамиз ва бу болаларни тез соғайиб кетиши учун қўллаб-қувватлаймиз», – деб ёзади Муродов инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Муродов ўзининг навбатдаги жангини 28 август куни Жералд Мершартга (32-14) қарши ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг