Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал»ни яна бир юлдузи тарк этади

«Реал»ни яна бир юлдузи тарк этади

Фото: «championat.com»

«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич Мадридни тарк этади.

Sport нашри хабарига кўра, хорватиялик футболчи Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолайди. Шартнома уч йилга мўлжалланган бўлиб, футболчи 120 миллион евро олади. Такидланишича, футболчи Хорватия терма жамоасида ўйнашни давом этишни ва Евро-2024да қатнашишни истамоқда.

Лука Модричнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июн ойи охирида тугайди. Аввалроқ томонлар келишувни яна бир йилга узайтириш бўйича келишиб олгани маълум қилинганди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда «Реал» сафида барча турнирлар доирасида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Қироллик клуби»ни Бензема тарк этиши маълум бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг