«Локомотив» ўз майдонида Тожикистон клубига ютқазиб, ОЧЛни тарк этди
Осиё чемпионлар лигаси плей-офф учрашувида Тошкентнинг «Локомотив» клуби Душанбенинг «Истиқлол» жамоасини қабул қилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлим «Истиқлол» жамоаси вакили Алишер Жалилов чамаси 30 метрлардан Игнатий Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди.
Андрей Федоров шогирдлари мувозанатни тиклаш учун ҳар қанча уринишмасин, Тожикистон жамоаси ғалабани ушлаб қола олди. «Локомотив» эса ОЧЛ янги мавсумини жуда эрта тарк этди.
ОЧЛ-2020. Саралаш босқичи.
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Истиқлол» (Тожикистон) 0:1
Гол: Алишер Жалилов, 61.
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 5.Славко Дамянович, 6.Давронбек Умиров, 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк (11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 63), 10.Марат Бикмаев, 17.Сардор Мирзаев, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 77.Диёр Турапов (23.Абдул Азиз Юсупов, 81), 80.Фарруҳ Иброҳимов.
«Истиқлол»: 1.Рустам Ятимов, 2.Марко Милич, 3.Давлатмир Табрези, 5.Искандар Жалилов, 6.Зоир Жўрабоев, 7.Виктор Свежов, 10.Алишер Жалилов, 14.Шериддин Бобоев, 17.Паншанбе Эҳсони, 21.Ларин Олексей, 63.Манучеҳр Жалилов.
Бош ҳакам: Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter