Локомотив — Бунёдкор ўйинидан сўнг Игорь Йелич стадионда қаллиғининг қўлини сўради
Кеча, 23-сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 2-босқичининг 24-тури доирасида «Локомотив» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди.
Баҳс 2-1 ҳисобида «темирйўлчилар» фойдасига ҳал бўлди. Учрашув якунида стадионда қизиқ ҳолат юз берди. «Локомотив»нинг сербиялик футболчиси Игорь Йелич ўйин якунлангач, яшил майдонда қаллиғининг қўлини сўради, деб хабар бермоқда «Turon24».
«Локомотив» ўйинчилари олдиндан тайёрлаб қўйилган либосларни кийиб олишди. Унда серб тилида "Удаj се за мене" (Udaj se za mene, Менга турмушга чиқ) деб ёзилганди.
Қиз севинчдан кўзларига ёш олди. Ва кўплаб томошабинлар гувоҳлигида қаллиғининг таклифини қабул қилди.
Бу Суперлигада юз берган биринчи қизиқ ҳолат эмас. Аввалроқ, Шўртан-Лэди аёллар клуби аъзоси Улдона Тўхтаева майдонда келин-салом қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter