Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Локомотив»нинг тўрт футболчисида коронавирус аниқланди

«Локомотив»нинг тўрт футболчисида коронавирус аниқланди

Фото: «Mk.ru»

Москванинг «Локомотив» клуби Баковкада йиғинга тўпланган. Клуб сайти хабарига кўра, барча ўйинчилар, мураббийлар, маъмурият ходимлари коронавирус бўйича тест топширган.

Тўрт нафар футболчининг тести мусбат чиқди: Дмитрий Баринов, Антон Коченков, Тимур Сулейманов ва Роман Тугарев.

Футболчиларда касаллик аломатсиз кечаётгани ва ўзларини яхши ҳис этишаётгани маълум қилинган. Улар уй шароитида масофани сақлаш тартибига ўтказилган.

Клуб футболчиларга тезда соғайиб, яна сафга қайтишларини тилаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг