Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Левандовски АПЛ жамоасига ўтиши мумкин — ОАВ

Левандовски АПЛ жамоасига ўтиши мумкин — ОАВ

Фото: «Football.ua»

Мюнхеннинг «Бавария» жамоасида тўп сурувчи польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски Англия Премьер-лигаси (АПЛ) жамоаларидан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг «Bild» нашри ёзмоқда.

Манбага кўра, айни пайтда 32 ёшли футболчининг агенти Пини Захави «Бавария» раҳбариятидан Левандовски учун янада манфаатли шартнома ундириш пайида, бироқ мюнхенликлар буни пайсалга солишяпти.

Баварияликлар футболчининг маошини оширишга кўнишмаса, польшалик футболчи АПЛга йўл олиши эҳтимоли мавжуд. Чунки Левандовскига «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирганди.

Маълумот учун: жорий мавсумда Роберт Левандовски «Бавария» сафида 37 ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол киритган, саккизта голли узатма оширган. Унинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг