Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ла Лига: «Севилья» дербида «Бетис»ни мағлуб этди

Ла Лига: «Севилья» дербида «Бетис»ни мағлуб этди

Фото: «Sportsdaily.ru»

Испания чемпионати — Ла Лига 95 кунлик танаффусдан кейин қайта старт олди. 28-турнинг илк ўйинида «Севилья» клуби «Бетис»ни томошабинларсиз стадионида қабул қилди. «Рамон Санчес Писхуан»даги дербида мезбонларнинг қўли баланд келди.

Биринчи таймда гол урилмади. Иккинчи таймнинг 56-дақиқасида яримҳимоячи Лукас Окампоснинг аниқ пенальти зарбаси мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан олти дақиқа ўтиб Фернандо иккинчи голни уриб «Севилья»нинг ғалабасини мустаҳкамлади — 2:0.

«Севилья» — «Бетис» — 2:0

Голлар: Окампос, Фернандо.

«Севилья» 50 очко тўплаб, Ла Лига турнир жадвалида  «Реал Сосьедад» ва «Хетафе»ни 4 очкога ортда қолдирган ҳолда, учинчи ўриндаги мавқеини мустаҳкамлаб олди. Ундан олдинда бораётган «Реал» 56 очкога эга. Турнир пешқадами — «Барселона» ҳисобида 58 очко бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг