«Барселона»нинг ғалабали серияси якунланди

«Блауграна» кеча, 5 апрель куни «Бетис» (1:1) билан очко бўлишиб, Ла Лигадаги тўққиз ўйиндан иборат ғалабали сериясини узайтиролмади.
Аммо Флик жамоасининг мағлубиятсиз серияси давом этади. Клуб 2025 йилнинг бошидан бери 22 та ўйиндан 18 тасида ғалаба қозониб, 4 тасида дуранг ўйнади.
Шунингдек, кеча «Бетис»нинг Ла Лигада олти ўйинлик ғалабали серияси ҳам барҳам топди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter