Ла Лига қайтмоқда. 28-тур ўйинлари жадвали
Коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган Испания чемпионати (Ла Лига) бугун, 11 июндан (бизнинг вақт билан 12 июнь тунги соат 02:00 да бошланади) қайта старт олади.
«Катта танаффус» футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига жиддий таъсир ўтказгани аниқ. Албатта, бу таъсир фақат салбий кўринишда бўлмаслиги, футболни соғинган, жароҳатларидан фориғ бўлган ўйинчилар ажойиб футбол-шоулари тақдим этишларини кутиб қоламиз.
Барча ўйинлар томошабинларсиз стадионларда ўтказилади, буни бамисоли меҳмонсиз тўйхонага ўхшатиш мумкин. Аммо шундан ҳам ҳикмат қидириб кўрамиз, минглаб мухлисларнинг ҳайқириғи ўрнига севимли футболчиларимизнинг бақир-чақири, тўққизликка жойланган тўпдан чиққан овозни эшитиш — бунақаси ҳар доим ҳам бўлавермайди.
Рестарт «Севилья» — «Бетис» чекига тушган (11 июндаги ягона ўйин, бизнинг вақт билан 12 июнь тунги соат 02:00 да бошланади).
Сершовқин футбол ҳадемай қайтишига умид боғлаган ҳолда Ла Лиганинг 28-тур жадвалига кўз ташлаймиз (барча ўйинлар ўзимизнинг сана ва вақтда берилган):
12 июнь
- Севилья — Бетис, 02:00
- Гранада — Хетафе, 23:30
13 июнь
- Валенсия — Леванте, 02:00
- Эспаньол — Алавес, 18:00
- Сельта — Вильярреал, 21:00
- Леганес — Вальядолид, 23:30
14 июнь
- Мальорка — Барселона, 02:00
- Атлетик — Атлетико, 18:00
- Реал Мадрид — Эйбар, 23:30
15 июнь
- Реал Сосьедад — Осасуна, 02:00
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter