Кутилмаган қарор! Риёд Маҳрез фаолиятини якунлаганини эълон қилди
«Лестер» клуби ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда «Goal.com» нашри хабар берди.
«Кўплаб шифокорлар билан маслаҳатлашгандан сўнг мен футболдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Футболчилик фаолиятим якунига етар экан, бир нарсани айтишим керак. Бутун умр ёдимда қоладиган шаҳарда менга бўлган меҳр ва эътибор учун барчага миннатдорлик билдираман», деб ёзади Маҳрез «Facebook»даги саҳифасида.
Қайд этиш керак, ёзги трансфер вақтида 27 ёшли футболчини «Рома», «Челси» ва «Барселона» сотиб олмоқчи эди, январда эса «Манчестер Сити» жамоаси сафига ўтишга жуда яқин эди, бироқ томонлар келиша олмаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter