Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Криштиану Роналду номақбул ишораси учун жазоланди

Криштиану Роналду номақбул ишораси учун жазоланди

Саудия Арабистони лигасининг Этика ва тартиб-интизом қўмитаси «Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни «Аш-Шабаб» мухлисларига нисбатан қилган ишораси учун жазолашга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду унга нисбатан «Месси» дея ҳайқирган рақиб мухлисларига одобсиз ишора қилган эди.

Роналду битта ўйинга дисквалификация қилинади, шунингдек, 2,6 минг доллар жаримага тортилади. Португалиялик «Аш-Шабаб»га ҳам 5,3 минг доллар тўлаши керак.

Шу тариқа, Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 29 февраль куни бўлиб ўтадиган «Ал-Ҳазма» билан ўйинини ўтказиб юборади.

Саудия Арабистони Про-лигасининг жорий мавсумида 38 ёшли Криштиану Роналду 20 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг