Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Килиан Мбаппе илк бор ота юртига борди (фото)

Килиан Мбаппе илк бор ота юртига борди (фото)

«ПСЖ» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе биринчи марта отаси Вилфриднинг ватани — Камерунга борди.

Мбаппе бу ерда мамлакат раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади, шунингдек, дастурдан кўнгилочар ва ижтимоий тадбирлар ўрин олган.

Мбаппе Камерун бош вазири билан учрашиб, ўз фонди томонидан реконструкция қилинган мактабга ташриф буюради ва Камеруннинг иккинчи дивизион жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Мбаппенинг отаси Франциянинг «Бонди» клуби футбол мактабида мураббий бўлиб ишлаган. Килианнинг онаси Файза эса жазоирлик муҳожирларнинг авлоди бўлиб, профессионал гандболчи эди.

Ҳужумчи 2017 йилдан бери «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мбаппе парижликлар жамоаси сафида 260 та ўйин ўтказиб, 212 та гол урган ва 98 та голли узатмани амалга оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг